Telegram Group Search
Ўқитувчилар мактаблардаги бўш синфхоналарда пуллик репититор курслари ташкил этиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4554-савол:

Ассалому алайкум ! Мактабда тарих-география фанларидан дарс бераман. Укитувчи укув йили давомида дарсдан ташкари вактларда укувчиларни мактабнинг буш синфхоналаридан фойдаланган холда пулли репетиторлик курсини ташкил этишга хаклими ? Шу масалани тартиб, коида, карорлар билан асослаб берсангиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ, ўқитувчилари синфларда ўзлари мустақил репитирорлик қила олишмайди.

Бу вазиятда сиз 2 хил йўл тутишингиз мумкин. Ё репититор сифатида шартнома имзолайсиз ёки шу курсни мактаб ташкил этадиган усулни танлайсиз.

1⃣ Биринчи ҳолатда 3 томонлама ижара шартномасини имзолайсиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2009-йил 8-апрелдаги 102-сон қарорига иловада тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 17-бандига кўра Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади.

🔹Бунда ижарага берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари;

🔹Ижарга олувчи – репититор яъни сиз.

🔹Балансда сақловчи – мактаб ҳисобланади.

Мактаб ўзига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бинодан фақат белгиланган мақсадлардагина фойдаланишга ҳақли. Агар у бинони ёки унинг бир қисмини ижарага берса, унда албатта ҳудудий ижара марказлари билан 3 томонлама шартнома имзолаши шарт.

Биринчи усулда фаолият юритиш учун ЯТТ очишингиз ёки ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

2⃣ Иккинчи усул. Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-апрелдаги 343-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.

Шунингдек, низомнинг 8-бандига кўра буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин. Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва йиғимлар мазкур суммадан чегириб олинади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Ўриндошларга ҳам таътил ва таътил пули бериладими?

@Yurist_Xizmati 4555-савол:

Ассалому алейкум, Мен Мактабда асосий 0,5 ставка психолог лавозимида, Яна бир Мактабда 0,5 уриндош булиб 1чи декабрдан ишлаб келмокдаман. Уриндош булиб ишлаётган мактабдан хам таьтилга чикишим мумкинми яъни таьтилга пули олиш имкониятим борми, шу Мактабда 25- июнь куни буйрук бекор килинади факат дейишди, шу тугрими, таьтил берилмайдими, жавоб учун олдиндан рахмат!

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўриндошликдаги иш жойингиздан ҳам таътил ҳамда таътил пули оласиз.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 439-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 16-бандига кўра ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, ўриндошлик асосида ишда йиллик меҳнат таътили учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Юқоридаги қоидага кўра сизга таътил берилиши ҳамда унга мутаносиб равишда таътил пули олишга ҳақлисиз.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
2024 йил солиғини бирданига тўлиқ тўлашни талаб қилиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4556-савол:

Ассалому алайкум хурматли юрист. Мен туман мактабида ўқитувчи булиб ишлайман мактаб директори ва  района бошлиги мени 2024 йил учун солигимни хаммасини тулашга мажбурлаяпти ши тугрими. Солигни ойма ой тулаб боряпман лекин Бу кам дейишди шу тугрими жавоб учун олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Умумий қоида бўйича ходимнинг иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиш мумкин эмас.

❗️Бироқ бунга истесноли ҳолатлар ҳам мавжуд. Хусусан Меҳнат кодексининг 269-моддасига мувофиқ ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар солиқлар ва йиғимларни ундириш учун унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинлиги белгиланган.

💁‍♂ Соддароқ айтганда, иш берувчи ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан солиқларни ёки бмтларни ушлаб қолиши Солиқ кодексининг 386-моддасига асосланган ҳолда солиқни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва буджетга ўтказишни амалга оширади.

Мана шу жойда савол туғилади. Иш берувчи солиқ агенти сифатида ходимдан ҳар қандай солиқни ушлаб қолиши мумкинми?

Йўқ ундай эмас, Солиқ кодексининг 386- 387-моддалари мазмунига мувофиқ солиқ агенти (иш берувчи) фақат солиқ тўловчи бўлган ходимдан солиқларни ушлаб қолишга ваколати саналади.

☝️Эътибор беринг! Фақат “солиқ тўловчи”дан ушлаб қолади. Ана энди масалани янада аниқлаштирамиз. Ходим солиқ тўловчи мақомига қачон эга бўлади.

1⃣ Биринчидан, ходим Солиқ кодексининг 364-моддасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчиси саналади. Шунга асосан иш берувчи ходимдан СК 387-моддасини асос қилиб тўланган иш ҳақидан даромад солиғини ушлаб қолишга ваколатлидир.

❗️Шунга кўра иш берувчи солиқ агенти сифатида ходимга тўлаган иш ҳақи миқдоридан даромад солиғи суммасини ушлаб қолиши лозим.

2⃣ Иккинчидан, ходимнинг номида мол-мулк ва ер бўладиган бўлса, унда ҳам юқоридаги тартибда солиқларни ушлаб қолиши ёки ходимдан солиқларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиши мумкин. Мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати йилига 2 марта 1 апрель ҳамда 15 октабрь этиб белгиланган.

Шунга кўра сиздан солиқни бирданига тўлиқ тўлашни талаб қилиш мумкин эмас.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Расман: Тест синовлари 14-28 июль кунлари ўтказилади

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов Қонунчилик палатасидаги “Ҳукумат соати”да айтиб ўтди.

Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ҳамда, 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танланади.

13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Меросни эгаллашда даъво муддати қўлланиладими?

–Ҳа, даъво муддати қўлланилиши билан қизиқ. Истисно ҳолатлар эса, айрим ҳолатлардагина чекланган тарзда назарда тутилган. Одатда, даъво муддати фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишда универсал аҳамият касб этади.

Даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. Бу эса, кунлар, ойлар, ҳаттоки йиллар билан ҳисобланиши мумкин.

Хўш, меросни эгаллашда даъво муддати қандай аниқланади?

Бир қарашда мураккаб масала кўринади. Зеро, Фуқаролик кодексининг 153-моддасига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Демак, уни қўллашни тарафларгина талаб қилиши мумкин. Суд эса, даъво муддатини қўллаш масаласида ўзи ташаббусини кўрсатиши мумкин бўлмайди.

Шундай бўлсада, қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.

Фуқаролик кодексининг 69-боби меросни эгаллашга доир қоидаларни назарда тутади. Масалан, олти ой муддатда мерос гувоҳномасини беришни, ҳозир бўлмаган меросхўрлар хусусан, ҳаттоки ҳомила бўлган, бироқ ҳали туғилмаган меросхўр бўлса, меросни тақсимлаш бундай меросхўр туғилганидан кейингина амалга оширилиши мумкинлигини кўрсатади.

Бироқ, бу жараёнлар қанча муддатда амалга оширилиши борасида аниқлик етишмайди.

Суд амалиётидан мисол.

Фуқаро А. 1996 йилда вафот этган. Унинг 4 нафар фарзанди бўлган. Фуқаро А.нинг вафотидан сўнг васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилган. Демак, васиятнома асосида меросхўр меросни эгаллаган. Бироқ, бошқа фарзандлар васиятномани, васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топишни, уйнинг ярмига меросхўр деб топишни сўраган. Ваҳоланки, мерос қолдирувчининг фарзандлари 2013 йилдан васиятнома мавжудлигидан ва меросга эгалик қилинганидан хабардор бўлган. Бу ўринда жавобгар даъво муддатини қўллашни сўраган.

Суднинг қарори билан даъво муддати қўлланилган ва даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Ота вафот этганда, уй автоматик тарзда онанинг номига ўтадими?

@Yurist_Xizmati 4557-савол:

Ассалому алейкум, биза оилада 5 фарзандмиз. Отам вафот этганлар, у кишини номидаги уй жой автомат равишда онамни номларига утадимм ёки биз фарзандларини розилиги керакми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Отангиз номидаги уй автоматик равишда онангиз номига ўтмайди.

Бунда Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига мувофиқ мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.

☝️Мана шу қоидага мувофиқ сиздаги вазиятда отангиздан қолган мол-мулкларга фарзандлар ҳамда онангиз 1-даражали меросхўр ҳисобланади.

Бунда кодекс 1150-моддасига кўра 1-даражали меросхўларнинг меросдаги улушлари тенг саналади. Бунда дастлаб мерос гувоҳномаси олиш талаб этилади.

Фуқаролик кодекси 1146-моддасига биноан мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт. Фуқаролик кодексининг 1117-моддасига кўра кўчмас мулкка нисбатан мерос иши у жойлашган ҳудуддаги нотариус орқали очилади.

➡️ Бунда уйни онангиз номига олиш учун меросхўрлар меросдан воз кечишлари керак. Фуқаролик кодексининг 1147-моддасига биноан меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли. Бунда сиз ҳамда бошқа меросхўлар меросдан онангиз номига воз кечадиган бўлса, ҳамма улуш онангиз номида тўпланади.

Шундан сўнг уйни онангиз номига олиш мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
ЧҚБТ фани ўқитувчиларига устама берса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4558-савол:

Умумий ўрта таълим мактаби Чақириққача ҳарбий тайёргарлик фани ўқитувчисига устама берса бўладими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа ЧҚБТ ўқитувчига устама бериш мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомнинг 20-бандига кўра педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар:
• тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига;
• синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга;
• тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига;
• ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.


Низомнинг 21 – бандига кўра умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

💁‍♂️ Бу қоида мактабдаги барча ўқитувчиларга нисбатан татбиқ этилади.

Низомнинг 27-бандига кўра умумтаълим муассасасининг раҳбар ходимларига (директор, директорнинг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари) ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларига мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди.

Шундай экан ЧҚБТ ўқитувчиси бемалол устамага даъвогарлик қилиши мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғафлатда_қолманг!

❗️Эртага Арафа куни! Арафа куни тутилган рўза 2 йиллик гуноҳларга каффорат бўлади


2024 йил 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00

Саҳарлик дуоси: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

Ифторлик дуоси: Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

Манба
Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
🌙 Арафа куни муборак бўлсин!

Ушбу улуғ кунда Аллоҳ барчаларимизни гуноҳларимизни мағфират этсин!

Сиз ҳам яқинларингизни табрикланг!

👉 @Yurist_Xizmati
❗️Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин!

Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага Қурбон ҳайитининг илк куни, яъни ишланмайдиган байрам куни, бугун эса арафа. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

👉 @Yurist_Xizmati
Таътил пули 48 кунга тўланадими ёки 36 кунга?

@Yurist_Xizmati 4559-савол:

Assalomu alaykum. 20 yillik uzluksiz ish stajiga ega o'qituvchiman. 2023-yil 5-sentabr kunidan ish joyim o'zgardi. Bir tumanning ichida  boshqa maktabga ishga o'tdim. Orada bir kun ham uzilish bo'lgani yo'q. Buxgalterimiz menga juda kam ishlabdi ta'til pulini.
36 kunga ishlagan shekilli. Lekin men OTM ni 2023-yil bitirib, birinchi yil ishlashim emasku? Menga ta'til puli 48 kunlik to'lanadimi yoki 36 kunga? Iltimos aniq qilib javob bersangiz.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сиз бир мактабдан бошқа маткабга ўтганингизда умумий иш стажингиз сақланади. Лекин меҳнат таътили учун иш стажи айнан шу мактабга ишга қабул қилинган вақтингиздан бошлаб ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 227-моддасига асосан биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин юзага келади. Бунда биринчи иш йили айнан шу иш берувчи меҳнат шартномаси тузилган вақтдан бошлаб ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.

💁‍♂ Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

☝️Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади. Бунда сизга тўланадиган устама ҳам қўшилади.

❗️Энди қаранг! Бунда Меҳнат кодексининг 218-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига биноан ўқитувчиларга 56 календар кунидан иборат таътил берилади ва таътилнинг 48 кунига таътил пули тўланади.

Бунда сиз сентябрь ойида ишга қабул қилинган бўлсангиз, сизга 56 календар кунига таътил берилади ва 36 кун учун таътил пули тўланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурбонлик қандай қилинади? Батафсил видеоқўлланма

Манба: Islom.uz

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити намозини ўқиш тартиби

Эрта тонгда барча жойларда Қурбон ҳайити намози ўқилади. Ушбу видеоқўлланмадан кўриб ўрганиб олсак фойдадан ҳоли бўлмасди.

Барча яқинларга улашинг. Сизларга илиндик, сиз ҳам илининг

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана Қурбонлик қилишнинг тарихи азизлар

👉 @Yurist_Xizmati
🌙 Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ушбу улуғ кунда Аллоҳ барчаларимизни гуноҳларимизни мағфират этсин!

Сиз ҳам яқинларингизни табрикланг

👉 @Yurist_Xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларидан табрик.

👉 @Yurist_Xizmati
Декрет таътилида бўлган ходимга йиллик меҳнат таътили пули тўланадими?

@Yurist_Xizmati 4560-савол:

Ассалому алайкум.Мен дефектолог болиб мактабда фаолият юритаман.Март ойида тугрук таътилига чикганман.14 -июль санасида таътилим тугади.Мен мехнат таътили бериладими ,нечча кунга берилади ва кандай хак толанади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сиз ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагандан сўнг бемалол йиллик меҳнат таътилига чиқишга ҳақлисиз.

Қаранг! Меҳнат кодекси 400-моддасига кўра ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.

❗️Бунда таътил муддати тугагандан сўнг, ходим ўз хоҳиши билан ишга чиқиши, МК 404-моддасига кўра бола парваришлаш таътили ёки МК 400-моддасига асосан навбатдаги йиллик меҳнат таътилини олиш ҳуқуқига эга. Танлов ҳуқуқи ходимнинг ихтиёрида бўлиб, юқоридаги 3та ҳуқуқдан бирини ўзи танлайди.

Юқоридаги қоидага кўра сиз декретдан кейин йиллик меҳнат таътилини олишингиз мумкин. Ушбу кодекс 218 ҳамда 501-моддаларига мувофиқ педагогларга узайтирилган меҳнат таътили берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига иловада тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларида умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектологи учун 56 календар кунидан иборат узайтирилган меҳнат таътили берилади.

Лекин таътил пули камроқ тушади. Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

☝️Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

Энди қаранг! Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олган бўлса ўртача иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилаётганда ҳисоб-китоб давридан вақт, шунингдек ушбу вақтда ҳисобланган суммалар чиқариб ташланади.

Мана шу қоидага кўра сизнинг ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун олган пулингиз ўртача ойлик иш ҳақидан чегириб ташланади, бироқ бу давр сизнинг иш стажингизга қўшилади.

Шундай экан сизга таътил пули камроқ тушади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган Жентра автомобилига лет чироқлари ўрнатиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4561-савол:

Ассалому алайкум ! Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган автомобиль (жентра 2015 йилда) га лет чироқларини ўрнатиш қонунга хилофми?.. Илтимос аниқроқ жавоб берсангиз. Ёки давлат хизматлари портали орқали қанаддур рухсатнома олиш керак бўладими. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Бу бўйича рухсат бериш тартиби йўқ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 12-апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 3.1. Бандига мувофиқ Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган енгил автомобилларга бошқа турдаги ва русумдаги фойдаланишда бўлган транспорт воситаларининг ташқи ёритгичларини ўрнатишга рухсат этилади.

Ҳар қандай ташқи ёритгичлар (бурилишни кўрсатадиган милтилловчи чироқ, авария ишораси чироқларидан ташқари) милтилламаслиги керак.

❗️Агарда техник талабларга мос равишда ўрнатилса, у ҳолда ундан фойдаланиш қонунга зид бўлмайди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Асоссиз ойликдан кесишса, қаерга мурожаат қилиш керак?

@Yurist_Xizmati 4562-савол:

Ассалому алейкум, асоссиз ойлигдан кесишса каерга мурожаат килиш мумкун?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш умумий қоида бўйича мумкин эмас. Бу Меҳнат кодексининг 269-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.

❗️Лекин ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган асосларда ходимнинг розилигисиз ҳам унинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади. Бу ҳақида қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Агар сиздаги ҳолатда ходимнинг розилигисиз, унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш юқоридаги асослардан бирига мос келмаса, бундай ҳолат иш берувчига маъмурий жазо қўллашга сабаб бўлади.

💁‍♂ Бунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддасига кўра иш берувчининг бундай ҳаракатлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ушбу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
2024/06/18 01:41:07
Back to Top
HTML Embed Code: